Қасим-Жомарт Тоқаев Ангела Меркель билан учрашди

None
None
BERLIN. Kazinform – Берлинда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Германия Канцлери Ангела Меркель ўртасидаги музокаралар бошланди, деб хабар беради «Kazinform» ХАА махсус мухбири.

Қозоғистон ва Германия раҳбарлариниг тантанали учрашув маросими Федерал канцлер идораси биносининг олдида бўлиб ўтди.

Қозоғистон, Германия ва Европа иттифоқи байроқлари остида Ангела Меркель Қасим-Жомарт Тоқаевни илтифот билан қаршилади.

Шундан сўнг Бундесвер бош оркестри Қозоғистон ва Германия давлат мадҳияларини ижро этди. Федерал Канцлер ва Қозоғистон Президенти фаҳрий қаровул олдидан юриб ўтди.

А.Меркель Қозоғистон раҳбарини Германия расмий вакиллари билан, ўз навбатида Қ.Тоқаев Қозоғистон делегацияси аъзолари билан таништирди.

Маросим сўнггида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ангела Меркель учрашув бошланган Федерал канцлер идораси биносига йўл олди.

Бир ярим соат давом этадиган музокаралар сўнггида икки мамлакат раҳбарлари ОАВ вакиллари олдида чиқиш қилади.

Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев ФРГ Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Германия экс-канцлери Герхард Шредер ҳамда немис бизнеси етакчилари билан учрашади.

ҚР Давлат раҳбари ташрифининг биринчи куни Германия ишбилармон доира вакиллари билан кечки овқатдан сўнг якунланади.

Қозоғистон – Германиянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори. Германиянинг Марказий Осиё минтақаси билан қиладиган умумий савдо операцияларининг 85 фоизи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келади. Жорий йил тўққиз ойида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 1,3 млрд долларни ташкил қилди.

2005 йилдан жорий йил иккинчи чорагига қадар Германиядан Қозоғистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 5,2 млрд долларга етди. Немис инвестициясининг юртимиз иқтисодиётига киритган жами инвестицияларининг 90 фоиздан ортиғи ноҳомашё секторга тегишлидир.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Сўнгги хабарлар