Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди

None
ASTANA. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар беради Кazinform.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар