Валюталар курси:
    usd/kzt 466.44 eur/kzt 487.71

    rub/kzt 8.56 cny/kzt 69.65
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

25 Май 17:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президенти Жозеф Байденга Техасдаги бошланғич мактабда юз берган отишмада ўқувчилар ва бошқа фуқароларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Техасликлар ва барча ватандошларингизнинг қайғусига шерикман», - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, фожиа Техаснинг Ювалде шаҳридаги Робб бошланғич мактабида содир бўлган . Ўқ очган 18 ёшли маҳаллий фуқаро. У воқеа жойига етиб келган полициячилар билан отишмада ҳалок бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 19 нафар бола ва икки нафар катта ёшли киши ҳалок бўлган .


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар