Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
13 Декабрь 16:00

Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Кентукки штатидаги вайронкор довул оқибатида бир қанча киши ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ Президенти Жозеф Байденга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Яқинларини йўқотган оилаларга Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман. Табиий офатдан жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ушбу оғир дамда биз АҚШнинг дўстона халқи билан биргамиз ва иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга қўшиламиз»,- дейилади телеграммада.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив