Қасим-Жомарт Тоқаев ахборот хавфсизлиги масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ахборот хавфсизлиги масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Манфаатдор идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Жамбил вилояти Қордай туманида содир бўлган ҳодисалар туфайли профилактика ва ахборот ишлари бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга эндиликда шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун комплекс чора-тадбирларни кўришга топшириқ берди.

Қозоғистон Президенти ёлғон ахборот тарқатиш ва провокация қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олиб, ахборот маконидаги ишларни кучайтиришга топшириқ берди.




Сўнгги хабарлар