Қасим-Жомарт Тоқаев аёлларни 8 март байрами билан табриклади

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Ҳурматли аёллар!

Барчангизни Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Сиз дунёга илиқлик ва уйғунлик берасиз ва яқинларингизни севасиз. Азиз оналаримиз ёш авлодга маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдириб, уларни меҳнаткаш, билимли қилиб тарбиялайди.

Бугун оилада, ижтимоий ҳаётда, давлатни ҳар томонлама ривожлантиришда хотин-қизлар жамиятининг ўрни беқиёс.

Хотин-қизлар ишлаб чиқаришда, ижодда, сиёсатда, бизнесда ва бошқа кўплаб соҳаларда юксак марраларни забт этиб келмоқда.

Давлатимиз томонидан гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга доимо эътибор қаратилмоқда.

Оналар ва гўзал қизларимизнинг беғубор ҳаёти халқимиз ёруғ келажаги гаровидир.

Сизга катта соғлик ва фаровонлик тилайман!

Ҳар доим баҳор куни каби қувноқ бўлинг!

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 март куни давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этган эди.

Президент хотин-қизлар жамиятини 8 март байрами билан табриклаб, қозоқ халқи дунёқарашида хотин-қизларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. Давлат раҳбари гўзаллик ва нафосат, меҳр ва шафоат – ҳамма нарса аёлдан бошланади, деди.

«Аслида, ҳар бир инсон учун онадан улуғ ва азиз зот йўқ. Бизнинг энг азиз қадриятларимиз «Она Ер» ва «Она Ватан» тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ. «Оталар ўғил тарбиялайди, оналар миллатни кўтаради», дейдилар. Бу сўз алоҳида маънога эга. Миллат келажаги келажак авлод тарбиясидан бошланади. Ҳар бир боланинг муваффақияти - она меҳри самараси. Буюк Абай «Комил инсон»га хос бўлган олижаноб фазилатлар она орқали авлодларга ўтади», – деди Президент.


Сўнгги хабарлар