Қасим-Жомарт Тоқаев 26 ноябр куни Қозоғистон халқига қасамёд қилади

None
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев 26 ноябр куни Қозоғистон халқига қасамёд қилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Қозоғистон Республикасининг янги сайланган Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қасамёд қабул қилиш маросими 2022 йил 26 ноябр санасига белгиланди»

, — деди комиссия раиси Нурлан Абдиров Марказий сайлов комиссияси йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда Қасим-Жомарт Тоқаевга 6 миллион 456 минг 392 сайловчи ёки сайловда иштирок этганларнинг 81,31 фоизи овоз берди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар