Қасим-Жомар Тоқаев ҳар йили Марказий Осиёнинг маданий пойтахтини танлаш таклифи билан чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиёни ягона маданий макон сифатида дунёга танитишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Минтақани ягона маданий макон сифатида тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили Марказий Осиёнинг «маданий пойтахти»ни танлашни тавсия этаман.

Бугунги Саммит якунлари тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очади, деб ўйлайман. Қозоқда шундай нақл бор: «Тотувлик – туганмас бахт», – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон раҳбари минтақа давлатларининг тарихий илдизлари бу йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг имконият яратишини таъкидлади.

«Ишончим комилки, мамлакатларимизнинг вақт синовидан ўтган қардошлик ва ишончга асосланган муносабатлари, умумий тарихий ва маънавий илдизларимиз ўзаро дўстликнинг битмас-туганмас манбаи бўлади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Фото: mfa.gov.kg

Сўнгги хабарлар