Қашаған газни қайта ишлаш заводини қурувчи компания давлат мулкига ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қашағанда газни қайта ишлаш заводини қураётган компания давлат мулкига ўтказилади, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

«GPC Investment» МЧЖ республика мулкига ўтказилади. Қозоғистон Республикаси ҳукумати тегишли қарор қабул қилди.

«Tau Bereke Group» МЧЖнинг «GPC Investment» МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улушини ҳадя қилиш шарти билан республика мулкига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин», — дейилади қарор матнида.

Эслатиб ўтамиз, «GPC Investment» компанияси «Қашаған конидан олинадиган хомашё асосида қуввати 1,15 млрд м куб бўлган газни қайта ишлаш заводини қуриш» лойиҳасининг оператори ҳисобланади.

Хусусий инвестор лойиҳани давом эттиришдан бош тортгани сабабли, «GPC Investment» МЧЖ компанияси «QazaqGaz» МК АЖ балансига ўтказилади.

Бу, ўз навбатида, ички бозорни арзон товар ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, завод қурилиши лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Сўнгги хабарлар