KASEда доллар курси яна кўтарилди
6 Март, 16:30

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,77 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 432,83 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 6 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 431,08 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,72 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 436 тенге, сотиб олиш курси - 441 тенге.
Астанада сотиш нархи - 436,5 тенге, сотиб олиш нархи - 440 тенге.
Россия рубли 5,65 - 5,75 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп