KASEда доллар курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,42 тенгега пасайиб, 1 доллар 461,41 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 25 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,88 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 461,5 тенге, сотиб олиш курси - 465 тенге.

Астанада сотиш нархи - 459,4 тенге, сотиб олиш нархи - 462,4 тенге.

Россия рубли 6,4 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фонд бозорида доллар курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар