
16 Май 16:45
KASEда доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 1,34 тенгега қимматлашди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси - 429,57 тенге.
Миллий банкнинг 16 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 427,84 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 430,42 тенге, сотиб олиш 434,86 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 431,41 тенге, сотиб олиш нархи - 434,04 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова
Мавзуга оид
Оммабоп