KASE: Долларнинг 19 январдаги расмий курси белгиланди

None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 19 январдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи – 464,34 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,76 тенгени ташкил этди.

18 январ куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,15 тенгега ошиб, 1 доллар - 464,25 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 6,73 тенгени ташкил этди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 463 тенге, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил этмоқда.

Алматида сотиш нархи – 463,5 тенге, сотиб олиб нархи – 466,5 тенге. Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,35-6,65 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар