KASE: Доллар ва рублнинг расмий курси белгиланди

Фото:
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 22 ноябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи – 463,35 тенге, Россия рублининг ўртача курси 7,64 тенге бўлди.

21 ноябр кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,99 тенгега ошиб, 463,49 тенгени ташкил қилди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 464 тенге, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи - 462 тенге ва сотиб олиш эса 466 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,32 – 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар