KASE: Доллар ва рублнинг 1 декабрдаги расмий курси белгиланди

None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 1 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар нархи – 468,90 тенге, Россия рублининг ўртача курси 7,70 тенге бўлди.

30 ноябр кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,56 тенгега пасайган ва 1 доллар 468,90 тенгега тенг бўлган.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 466 тенге, сотиб олиш курси эса 470 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи - 467 тенге ва сотиб олиш эса 471 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,27 – 7,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар