КАSЕ: Доллар курси яна кўтарилди
29 Декабрь 11:50

КАSЕ: Доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 28 декабр оқшомига нисбатан 0,51 тенгега ошган.

АҚШ долларининг ўртача курси 431,71 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 29 декабрдаги расмий курси бир доллар учун 431,18 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 434,23 тенгедан сотилмоқда, 436,01 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 434,29 тенгега сотилмоқда, 435,63 тенгега харид қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив