
19:51
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Эрталабки савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 12 январ оқшомига нисбатан 0,39 тийинга пасайиб, 1 доллар учун 433,39 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 13 январдаги расмий курси 1 доллар учун 433,78 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 435,16 тенгедан сотилмоқда, 436,50 тенгедан харид қилинмоқда.
Нур-Султанда сотиш курси - 435,43 тенге, сотиб олиш курси эса 436,50 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова