«Касбий малака тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қозоғистонликларга қандай имкониятлар беради

30 Сентябрь, 19:41
«Касбий малака тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қозоғистонликларга қандай имкониятлар беради

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев «Касбий малака тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ўзига хос жиҳатларни айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўз сўзи аввалида вазир ўринбосари мазкур ҳужжат меҳнат бозори ва таълим тизими ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаши, шунингдек, ишчи кучига нисбатан тез ўзгарувчан талабларга жавоб бериш имконини яратишини таъкидлади.

«Ҳозирда меҳнат бозори тез ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Айрим касблар йўқолиб, ўрнини бошқалар эгаллаб бормоқда. Шу билан бирга, касбларнинг мазмуни ҳам ўзгармоқда, яъни янги талаб қилинадиган малакалар пайдо бўлмоқда», — деди О. Ордабоев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, қонун лойиҳасида тўлиқ ўрнатилган Миллий малака тизими (ММТ) қуйидаги саволларга жавоб беради: замонавий мутахассислар нимани билиши ва ўрганиши керак? Бунинг учун қандай мутахассислар тайёрланиши керак? Уларнинг касбий малакасини қандай аниқлаш мумкин?

Меҳнат бозорининг асосий талаблари касбий стандартларда кўрсатилган бўлиб, улар асосида таълим дастурлари ишлаб чиқилади. Шу муносабат билан иш берувчилар талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Бугунги кунда энг кўп талаб қилинадиган касбларнинг 2689 тасини қамраб олувчи 623 та профессионал стандартлар мавжуд. Қонун лойиҳаси барча касб-ҳунарларни зарур стандартлар билан қамраб олиш учун асос яратади.

Қонун лойиҳасининг муҳим янгилиги – мустақил эгаллаган малакаларнинг, шунингдек, норасмий таълим натижаларининг эътироф этилишидир.

«Одамлар энди мустақил равишда, иш жойида ва интернет орқали кўникмаларни ўрганмоқда. Бундай замонавий ўқитиш усулларини тан оламиз. Фуқаролар касбий малака мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни тегишли марказларда олишлари мумкин. Қолаверса, касбий стандартда ҳисобга олинса, ушбу ҳужжат ишга жойлашиш вақтида маълумот тўғрисидаги диплом билан тенг равишда қўлланилиши мумкин», — деди у.

О. Ордабаевнинг айтишича, бу, ўз навбатида, малакани эътироф этиш марказларини ривожлантиришга туртки бўлиб, ходимларни бутун умри давомида ўз малакаларини оширишга ундайди.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида касбий малакани тан олиш амалга ошириладиган касблар рўйхатини яратиш кўзда тутилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар