Касалхоналарга 3 миллиард тангалик дори-дармон тарқатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон шифохоналарига 3 миллиард танга миқдоридаги дори-дармонлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Людмила Бюрабекова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ягона дистрибьютор касалхоналарга қарийб 3 миллиард тангалик миқдоридаги дори-дармонларни тарқатмоқда. Бундан ташқари, 3 ой давомида зарур захираларни яратиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан дори-дармон сотиб олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Келажакда, беморларнинг тахминий сонига кўра, йил охирига қадар барча касалхоналарни дори-дармон билан таъминлаш учун омборларни битта дистрибьютор тўлдиради», - деди Людмила Бюрабекова.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар