Каратэ: Қозоғистон Madrid Openда 3та олтин билан биринчи ўринни эгаллади

None
None
МАДРИД. Kazinform – Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича «Премьер Лига-Мадрид Оупен 2019» мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Халқаро турнир якунларига кўра, Қозоғистон жамоаси 3та олтин медаль билан юртимизга қайтди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга ҳавола қилиб.

75 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони Ермек Айназаров финалда француз спортчиси Логан да Кастой билан баҳс олиб борди. Моҳир спортчилар ўртасидаги баҳс муросасиз бўлди, умумий ҳисоб - 1:1. Ҳакамлар ҳайъати учрашув ғолиби қозоқ спортчиси деб топди.

Турнирнинг марказий учрашуви 60 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Дархан Асадилов ва Қайсар Алпысбаевлар ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Қайсар баҳсдан ўз хоҳишига кўра бош тортганлиги туфайли, чемпионлик Дарханга насиб қилди.

Қизлар ўртасида 61 кг вазн тоифасида Софья Берульцева финалда Юнонистон вакиласи Елена Чатзилидоуни таслим қилиб, олтин медаль соҳибаси бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Мадрид турнирида Қозоғистон миллий терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар