Қарағандининг энг яхши ўқитувчиларига 1 млн тенге мукофот берилади

Фото: None
QARAǴANDY. Kazinform – Бу йил Қарағанди вилояти ўқитувчилари биринчи марта касбий байрам муносабати билан кўкрак нишони ва катта пул мукофотларига эга бўладилар. Бу ҳақда вилоят раҳбари Женис Қасимбек онлайн-йиғилишда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform вилоят раҳбарининг расмий сайтига таяниб.

«Бу йил вилоятимизда ўқитувчилик касбининг нуфузини кўтариш учун «Қарағанди вилоятида хизмат кўрсатган ўқитувчи» кўкрак нишони эълон қилинди. Ушбу мукофот энг яхши ўқитувчиларга берилади. Унинг эгаларига 400 ойлик ҳисоб курсатгичи – бир миллион тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 26 август кунги расмий курсга кўра , 24 миллион 450 минг сўм - Таҳр.) миқдорида пул мукофоти берилади. Ушбу мукофотнинг биринчи ғолибларини касбий байрамингиз - Ўқитувчилар куни муносабати билан аниқлаймиз», - деди вилоят ҳокими.

Янги ўқув йили арафасида вилоятнинг 160 нафар ўқитувчиси идоравий мукофотларга, 10 нафар тарбиячи вилоят ҳокимининг миннатдорчилик хатларига сазовор бўлади.

Анжуман янги ўқув йилининг хусусиятларига бағишланди. Иштирокчилар масофавий ўқитишни ташкил этиш ва таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шаҳар ва овул мактаб ўқувчилари учун янги таълим лойиҳалари тақдим этилди.


Сўнгги хабарлар