Қарағандидаги вакцина заводи кунига қанча доза ишлаб чиқармоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қарағанди фармацевтика мажмуаси» МЧЖ июн ойида «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқариш қувватини 1,5 млн дозадан оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда «Қарағанди фармацевтика мажмуаси» МЧЖ бош директори Сергей Барон онлайн матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Ҳозирги пайтда кунига 1 серия ишлаб чиқарамиз. 1 серия – 1 компонентнинг 150 минг дозасидир. Биз икки сменада ишлашни йўлга қўйдик. Энди тунги навбатни ишга туширмоқдамиз. Шу ойда 1 млн 200 минг доза ишлаб чиқардик. Айни вақтда у жамланма текширувдан ўтмоқда. Майнинг охирида тарқатилади деб кутаяпмиз. Ундан олдин феврал ойидан буён 1,8 млн доза ишлаб чиқарган эдик. Июн ойида эса ишлаб чиқариш қувватини 1,5 млн дозадан оширишга тайёрмиз», – деди корхона раҳбари.

Сергей Бароннинг таъкидлашича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қарағандидаги вакцина заводидан 5 млн доза вакцина харид қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 5 млн доза ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузган эдик. Уни ўз вақтида бажаришга имкониятларимиз мавжуд. Агар яна ишлаб чиқариш лозим бўлса, шартнома асосида иш суръатини оширишга тайёрмиз», – деди компания бош директори.

Сўнгги хабарлар