Қарағанди вилоятининг 5 мингдан ортиқ тадбиркорлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

None
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятининг 5 мингдан ортиқ тадбиркорлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда Қарағанди вилояти ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги ишлаб чиқариш тармоқларини очиш, жумладан, «Тадбиркор» ҳудудий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ҳисобидан ҳам шароит яратяпмиз. Йирик корхоналар кўмагида «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури доирасида енгил саноат соҳасида тўртта лойиҳа амалга оширилди. Улар вилоятнинг тиббиёт, таълим ва бошқа ташкилотларини ўз маҳсулотлари билан таъминлаяпти», – деди Қарағанди вилояти ҳокими Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, жорий йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 200 га яқин грант ажратилган. Ёш тадбиркорлар 600 та грант ва 2,5 фоизли 324 та имтиёзли кичик кредитлар билан таъминаланади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича лойиҳалар рўйхати кенгайтириляпти. Бунинг эвазига 700 киши иш билан таъминланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар