Қарағанди вилоятида йил бошидан буён 1,1 триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган

Фото:
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида йил бошидан буён 1,1 триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Қарағанди вилояти ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган кун давомида «АрcелорМиттал Темиртау» конларида 17 минг тонна кўмир қазиб олинди, металл заводида 8 минг 500 тоннадан ортиқ пўлат ва 7 минг тонна ясси прокат эритилди. Йирик ва ўрта саноат корхоналари томонидан 9 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Қарағандининг улгуржи ва логистика марказларидан турли йўналишларга 80 дан ортиқ поезд ва темир йўл вагонлари жўнатилди. Бу натижалар Қарағандининг мамлакатдаги муҳим саноат, ишбилармонлик ва логистика маркази эканлигини кўрсатади», – деди Қарағанди вилояти ҳокими.

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, йил бошидан буён Қарағанди вилоятида 1,1 триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Фармацевтика, машинасозлик, енгил саноат, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари каби тармоқларда ўсиш кузатиляпти.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар