Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қарағанди вилоятида 20 га яқин янги мактаб қурилади

23 Июнь 13:27

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида уч йил ичида ўн тўққизта янги мактаб қурилади. Жорий йилда иккитаси фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилга мўлжалланган режага кўра, авария ҳолатидаги мактаб ўрнига иккита мактаб қуриш ва 142 та таълим муассасасини таъмирлаш кўзда тутилган. 1 синфдан 4 синфгача болалар бепул иссиқ овқат билан таъминланади. Барча таълим муассасаларида ваҳима тугмалари ва огоҳлантириш тизимлари ўрнатилди. 500 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил оладиган мактабларда махсус қўриқлаш йўлга қўйилиб, турникетлар ўрнатилди. Барча таълим муассасаларидаги видеокузатув тизимини қонун ҳужжатларининг талаб қилинадиган нормаларига мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда», - деди Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек.

Унинг сўзларига кўра, болаларни, жумладан, алоҳида эҳтиёжли болаларни спорт билан таништириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, давлат буюртмаси доирасида сузиш бўйича 10 нафар мураббий аутизм спектри бузилган ва руҳий ҳолати бузилган болалар билан ишлаш бўйича ўқитилди. 80 дан ортиқ болалар қамраб олинди. Қарағанди шаҳридаги аутизмли болаларни қўллаб-қувватлаш маркази янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

Болалар йили доирасида вилоят марказида «Санъат барча учун» лойиҳаси фаолият кўрсатиб, мактаб ўқувчилари ва талабаларга театр, концерт заллари, музейлардан бепул фойдаланиш имконини берди.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар