Қарағанди вилоятида 11 та янги корхона очилади

None
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилояти ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев Марказий коммуникациялар брифингда янги инвестиция лойиҳалари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform.

Қарағанди вилоятида 52 та лойиҳадан иборат инвестицион пул жамғармаси ташкил этилди. Янги корхоналарнинг очилиши 12 минг доимий иш ўрни яратиш имконини беради.

«Жорий йилда 11 та лойиҳа ишга туширилади, улардан учтаси хорижлик инвесторлар иштирокида. Натижада 2 179 та иш ўрни яратилади. Бугун битта лойиҳа ишга туширилди», – дейди вилоят раҳбари.

Бу йилги лойиҳалардан бири – Саран шаҳрида маиший техника ишлаб чиқариш заводи қурилиши. Бу ерда мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.

Қарағанди вилоятида моношаҳарларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шундай қилиб, Саран саноат ҳудуди кенгайиб боряпти. Бунинг эвазига олти мингта иш ўрни яратилади.

Балқаш минтақадаги моношаҳарлар қаторига киритилган. Шаҳарни ривожлантиришнинг 66 та чора-тадбирлардан иборат комплекс беш йиллик режаси ишлаб чиқилди.

Асосий вазифа - Балқаш салоҳиятини ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришдан иборат.


Сўнгги хабарлар