05.08.2022 07:11 Қарағандилик ёш дўмбирачи Грузияда халқаро танловда бош совринни қўлга киритди NUR-SULTAN. Kazinform – 14 ёшли қарагандилик Айбек Қасимханов Грузияда ўтказилган халқаро мусиқа танловида бош совринни қўлга киритди. У олти ёшидан бери дўмбира чалади, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
26.07.2022 08:09 Қозоғистон спортчилари дзюдо бўйича Осиё чемпионати ғолиби бўлди QARAǴANDY. Kazinform – Қарағандалик спортчилар дзюдо бўйича Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди. Айзат Наукенова кумуш, Аида Тойшибекова бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
08.07.2022 19:09 ҚР Бош вазири автобус ҳамда шина заводлари фаолияти билан танишди SARAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Қарағанди вилоятига амалий ташрифи доирасида Саран шаҳри саноати ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг бориши билан танишди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.
08.07.2022 12:32 Алмати ва Нур-Султанни боғловчи йўл қурилиши қандай аҳволда QARAǴANDY. Kazinform – Бугун ҚР Бош вазири Алихан Смаилов амалий ташриф билан Қарағанди вилоятига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.
23.06.2022 14:26 Қарағанди-Балқаш автомобил йўли жорий йилда фойдаланишга топширилади NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди-Балқаш автомобил йўлини таъмирлаш келгуси йилда якунланади. Бу ҳақда Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.06.2022 13:27 Қарағанди вилоятида 20 га яқин янги мактаб қурилади QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида уч йил ичида ўн тўққизта янги мактаб қурилади. Жорий йилда иккитаси фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.06.2022 12:33 Қарағанди вилоятида кончилар ва металлурглар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланади NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди вилоятида кончилар, металлурглар ва ёш мутахассислар имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланади. Бу ҳақда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботида вилоят ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.06.2022 09:51 Қозоғистонда «Айбын» ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғини бошланди NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди вилоятидаги ўқув маркази базасида «Айбын» VIII республика ҳарбий-ватанпарвар ёшлар йиғини бошланди. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.