Қарағанди фармацевтика мажмуаси «Спутник V» вакцинасининг саноат партиясини чиқарди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қарағанди фармацевтика мажмуасида «Гам-КОВИД-Гак» («Спутник V») вакцинасининг саноат ишлаб чиқарилиши ва унинг ҳудудларга етказиб берилишини текширдилар, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга асосланиб.
«Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, маҳаллий фармацевтика мажмуасида вакцинанинг саноат ишлаб чиқарилиши қисқа вақт ичида йўлга қўйилди. Бугун Қозоғистоннинг барча ҳудудларига 90 минг доза «Гам-КОВИД-Гак» вакцинаси юборилади. 2021 йил март ойида 150 минг дозани, апрелдан 600 минг дозани ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шундай қилиб, биз аҳолини мунтазам равишда COVID-19га қарши вакцинанинг етарли миқдорини таъминлаймиз», - деди Бош вазир ўринбосари Е. Тоғжанов.
«СҚ-Фармация» МЧЖ ва Россиянинг тўғри инвестиция жамғармаси ўртасида тузилган ўзаро келишувга биноан, 2 миллиондан ортиқ дозани етказиб бериш ва препарат синовнинг барча босқичларидан сўнг 5 миллион дозага етказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 ноябрда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали пандемияга қарши курашиш, шу жумладан Қозоғистон ҳудудида қўшма вакцина ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича режаларни муҳокама қилдилар.
- Қозоғистонда кўчма тиббиёт мажмуалари ҳар йили 1,2 миллион кишига хизмат кўрсатади
- Бу йил Қозоғистонда 211 соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади
- Коронавирус: Қозоғистоннинг 5 вилояти «сариқ зона»да
- Ҳар йили биз 35 та саноат-савдо сут фермер хўжаликларини ишга туширамиз – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири
-
Қозоғистонда 3 йил ичида йиллик қуввати 191 минг тонна бўлган 11 та паррандачилик фермалари қурилади
-
Пневмония: 13 киши касал бўлиб, 213 бемор соғайиб чиқди