Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қарағанди-Балқаш автомобил йўли жорий йилда фойдаланишга топширилади

23 Июнь 14:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди-Балқаш автомобил йўлини таъмирлаш келгуси йилда якунланади. Бу ҳақда Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Режага кўра, Қарағанди-Балқаш автомобил йўлини таъмирлаш 2023 йилда тўлиқ якунланади. Бугун эрталаб «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси раҳбарияти билан гаплашдим, улар йўл жорий йилда фойдаланишга топширилишини айтишди. 2023 йилда тегишли инфратузилма билан тўлиқ қамраб олинади. Бу йўл Қарағандадан Балқашга, сўнгра Жамбил вилоятининг Бурилбайталига олиб боради»

, - деди Женис Қасимбек.

Вилоят раҳбари яна бир қанча йўналишларда ҳам вилоят йўллари таъмирланишини маълум қилди.

«Яқин бир ой ичида Қарағанди-Қарқарали йўли таъмирланади. 10 км йўлни таъмирлаяпмиз. Бундан ташқари, «ҚазАвтоЖол» 20 км республика аҳамиятидаги автомобил йўлларини таъмирлайди. Қарқарали ва Буқар-Жирау туманлари аҳолиси бу йўлларнинг таъмирланишини анчадан бери кутишган. Жорий йилнинг апрел ва май ойларида мазкур йўлларнинг сифати борасида саволлар кўпайгани ҳам рост. Кейинги йўналиш - Жезқазғанга борадиган йўл. ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда йўлнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлади. Кейин таъмирлаш ишлари бошланади»

, - деди ҳоким.

Муаллиф: Али Ибраев


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар