Қапшағай шаҳрига расман Қонаев номи берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Алмати вилоятининг Қапшағай шаҳри номи Қонаев шаҳри деб ўзгартирилди, деб хабар беради Ақорда.

«Алмати вилоятидаги Қапшағай шаҳри Қонаев шаҳри деб ўзгартирилсин», — дейилади фармонда.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 16 март куни Қозоғистон халқига Мурожаатномасида Қапшағай шаҳрига Қонаев номини беришни таклиф қилишса, бу фикрни маъқуллашини таъкидлади.

Шундан сўнг Қапшағай шаҳар кенгаши доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди ва шаҳарга Динмухамед Қонаев номини бериш тўғрисидаги таклиф бир овоздан маъқулланди.

Сўнгги хабарлар