Каппадокияда ҳаво шарлари фестивали

None
None
ANKARA. ANADOLU- Kazinform – Туркиянинг энг машҳур сайёҳлик масканларидан бири Каппадокиядаги Ургюп вилоятида учинчи ҳаво шарлари фестивали BALLOON FEST ÜRGÜP бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар беради.

Фестивалда вилоятдаги ҳаво шарлари бўйича хизмат кўрсатувчи 22 корхона иштирок этади.

Урғюп шаҳри маъмуриятининг маълум қилишича, фестивал 4 август куни бошланади ва тўрт кун давом этади. Дастурда нафақат ҳаво шарларининг кўргазмали парвозлари, балки концерт томошалари ҳам бўлади.

Ургюп маъмурияти раҳбари Меҳмет Актюрк матбуот анжуманида фестивалнинг вилоят ва бутун минтақа туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшишини, фестивал доирасидаги тадбирлар ўзига хос ранг-баранглик бахш этишини таъкидлади. Шу куни кечқурун таниқли турк қўшиқчиси Эдже Сечкиннинг концерти бўлиб ўтади.



Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар