Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

«Канело»нинг мураббийи Головкин билан учрашув ҳақида баёнот берди

29 Июнь 09:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Мексикалик боксчи Сауль «Канело» Альвареснинг (57-2-2, 39 КО) мураббийи Эдди Рейносо қозоғистонлик Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) билан учинчи жанги ҳақида баёнот берди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Бу сафар «Канело» кучли қаршилик кўрсатади. У биринчи раундданоқ Головкинни мағлуб этади. Иккинчи раундда ҳам қаршиликни пасайтирмаймиз. Ўйлайманки, биз ғалаба қозонамиз. Бу сафарги ғалабамиз аниқ бўлади, биз бор кучимизни ишга соламиз ва аввалгидан ҳам фаолроқ бўламиз. Умид қиламанки, Саул нокаут эвазига ғалаба қозонади», - деди Рейносо.

Эслатиб ўтамиз, Головкин – «Канело» учрашуви 17 сентябр куни Лас-Вегасдаги АҚШнинг T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади. Икки боксчининг илк учрашуви 2017 йилда бўлиб ўтган, ўшанда иккаласи ҳам дуранг қайд этган. Бироқ, бу ҳолат кенг жамоатчилик орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 2018 йилда иккинчи учрашув бўлиб ўтди ва ҳакамлар «Канело» ғалаба қозонди, деб қарор қилишди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар