«Канело» Қозоғистон халқини қозоқ тилида Наврўз байрами билан табриклади

None
ASTANА. Кazinform - Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль «Канело» Альварес қозоғистонликларни миллий байрами билан қозоқ тилида табриклади, дея хабар беради Кazinform Suleimen Promotions жамоаси матбуот хизматига таяниб.

«Дунёга машҳур боксчи, мутлақ чемпион, дўстимиз Сауль (Канело) Альварес қозоғистонликларни баҳор фасли билан кириб келаётган буюк Улуғ айём – Наврўз билан табриклади.

Suleimen Promotions жамоаси эса, ўз навбатида, қозоқ анъаналари бўйича боксчига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, унга тўн ёпди, совғалар тақдим этишди», — деб ёзади Suleimen Promotions ўз сайтида.

«Канело» Қозоғистон халқини қозоқ тилида табриклаб: «Наврўз байрами муборак, Қозоғистон! Сизларни кўрганимдан жуда хурсандман! Барчангизни қучоқлайман!» - деди «Канело».



Сўнгги хабарлар