«Канело» Головкин билан учинчи жанг сентябр ойида бўлиб ўтишини расман эълон қилди
24 Май 07:54

«Канело» Головкин билан учинчи жанг сентябр ойида бўлиб ўтишини расман эълон қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Мексикалик боксчи Сауль «Канело» Альварес қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин билан жанг ўтказишини расман маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Яқин кунларда жанг ҳақида эълон қиламиз. Албатта, Головкинга қарши жанг аввал келишиб олинганидек, сентябр ойида бўлиб ўтади. Кейинроқ Бивол билан реванш жангини ҳам ўтказаман», деди «Канело» матбуот анжуманида.



Эслатиб ўтамиз, 8 май куни мексикалик боксчи Сауль «Канело» Альварес россиялик Дмитрий Биволга ютқазиб қўйганди.

Қозоғистонлик боксчи GGG ва Канело ўртасидаги олдинги иккита жанг Лас-Вегасдаги Т-Моbile Аренада бўлиб ўтганди. Биринчи жанг дуранг, иккинчи жанг эса ҳакамларнинг кўпчилик қарори билан Альвареснинг ғалабаси билан якунланган эди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив