Қандай ҳолатда Қозоғистонда хорижликларни ишга олиш тўхтатилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова Қозоғистонда чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича чеклов чораларини жорий этиш имкониятига изоҳ берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз ЕОИИ келишувида назарда тутилган халқаро мажбуриятларимиздан келиб чиқамиз. Биринчидан, бизда қозоғистонлик ишчиларнинг улуши аниқланган стратегик тармоқлар мавжуд. Агар бу улуш ошиб кетса, биз ушбу соҳаларда ишга қабул қилишни тўхтатамиз. Тармоқлар рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади, шунинг учун такрор айтаман – бугунги кунда Россиядан ҳам, бошқа давлатлардан ҳам келаётганлар сони миллий меҳнат бозорига юк келтирмаяпти»

, - деди Тамара Дуйсенова.

У қандай ҳолатда хорижлик фуқароларни мамлакатда ишга жойлаштириш бўйича чеклов чоралари жорий қилинишини маълум қилди.

«Келажакда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони кўпайса ва улар қозоғистонлик ишчилар улуши бўйича стратегик тармоқларимизга таъсир этса, чекловчи чоралар кўрилади. Хусусан чет элликларга рухсатнома беришни тўхтатиб туриш, ЕОИИ мамлакатлари фуқароларига нисбатан эса ишга жойлашишни вақтинча тўхтатиб қўйиш чоралари кўзда тутилган»

, - деб тушунтирди Т.Дуйсенова.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар