Қанча мактабнинг видеокузатув тизими Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги назоратига ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Йил охиригача мамлакатдаги барча мактабларнинг видеокузатув тизими Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг Оператив бошқарув марказига ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Сакен Сарсенов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Болаларнинг осойишталиги ва хавфсизлиги барчамизни ташвишга солмоқда. Ота-оналар ўз фарзандларини мактабга, боғчага ёки коллежга юборишда уларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Бунинг учун тегишли хавфсиз муҳитни яратиш керак. Яқинда Россиядаги Қозон ва Пермдаги воқеаларга ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Жиноятчиларнинг мактаб ва олий ўқув юртларига бемалол кириши, болалар ва ўқитувчиларни ўққа тутиши хавфсизликни кучайтириш кераклигини англатади. Бугун мамлакатда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасаларига «сигнал тугмалари» ва видеокузатув камералари ўрнатилган «, - деди Сакен Сарсенов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, мамлакат мактабларида 137 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган.

«Биз таълим муассасаларига ўрнатилган камераларни тўғридан -тўғри Ички ишлар вазирлигининг Оператив бошқарув марказларига (ОБМ) улаймиз. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйича 2026 та мактабда ўрнатилган 36 657 та видеокузатув камералари бевосита ОБМ томонидан назорат қилинмоқда. Умуман олганда, республикада 7372 та мактаб (шаҳар - 2159, қишлоқ - 5213) мавжуд бўлиб, уларда 137 мингдан ортиқ видеокамера ўрнатилган. Йил охиригача барча мактаб видеокузатув тизимларини тўғридан -тўғри ОБМга улаш ва уларни назоратга олиш режалаштирилган. Ўтган ҳафта мен бу иш қандай кетаётганини кўриш учун Aқтўбега бордим. Ҳозирча мамлакатнинг 5 та ҳудудини кўздан кечирдим ва ноябр ойининг охиригача барча вилоятларни текшираман», - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев

Сўнгги хабарлар