Канар оролларида вулқон уйғониши: Аэропорт ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилиши оқибатида пайдо бўлган кул туфайли аэропорт ёпилди, деб хабар бермоқда Kazinform euronewsга таяниб.

Шанба кунига режалаштирилган барча рейслар бекор қилинди. Ярим асрдан бери уйқуда ётган Cумбре-Вьеха вулқони ўтган ҳафта охирида уйғонди. Фавқулодда эвакуация пайтида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ лава 400 дан ортиқ уйни ва 14 километр йўлни вайрон қилган.

Пальма аэропортида ишчилар майдонни ва учиш -қўниш йўлларини тозалашни бошлади. Aэропорт қачон ўз фаолиятини қайта бошлаши номаълум. Йўловчилар саросимага тушиб қолишди.



«Бизга Тенерифага йўл ҳақини тўлади ва аэропорт очилмагунча шу ерда қолиш таклиф қилинди», деди сайёҳ.

Ҳозирда оролдан фақат сув орқали чиқиш мумкин.

«Биз бошқа оролга паром билан ўтмоқчи бўлдик, бу ерга дам олиш учун келдик», - деди саёҳатчилар.

Портда паром чипталари учун навбат бор. Юк ташиш компаниялари талаб ошгани учун рейслар сонини кўпайтиришга ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни Испаниянинг Пальма оролида (Канар оролларининг автоном ҳамжамияти) бир нечта паст балли зилзилалардан кейин вулқон отилгани ҳақида хабар берилган эди. Кечқурун беш минг киши эвакуация қилинди.


Сўнгги хабарлар