Канададаги фавқулодда ҳодиса: Ухлаб ётган аёлнинг тўшагига метеорит тушди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Канадада ухлаб ётган аёлнинг каравотига метеорит тушди, деб хабар беради Kazinform.

Канадада, Британия Колумбияси Голден шаҳридаги Руф Гамильтоннинг ётоқхонасидаги тщшагига одам муштига тенг метеорит тушди. Бу ҳақда Тhе Golden Star ўзининг Facebook даги саҳифасида хабар берди.

Гамильтон интервьюсида, у қаттиқ ухлаб ётганини айтди ва тўсатдан гипс қулаб тушганидан қўрқиб уйғонди. У дарҳол чироқни ёқди ва шифтдаги тешикни кўрди. Кейин у воқеа содир бўлганлиги тўғрисида 911 рақамига қўнғироқ қилди ва оператор саволлар бераётганда, у ётоқхонага қайтиб келди ва иккита ёстиқдан бирининг остидаги номаълум тошни кўрди.

Томни тешган метеорит Гамильтон бошидан атиги бир неча сантиметр жойга тушган. Гамильтон метеоритни 10 октябргача сақлаган, шундан сўнг Ғарбий Онтарио университети олимларига уни ўрганишга топширди. Метеоритнинг оғирлиги тахминан 1,3 кг эди.


Сўнгги хабарлар