Канадада ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Канада ғарбидаги Альберта провинциясининг 25 мингга яқин аҳолиси 100 дан ортиқ ўрмон ёнғинларидан қочиб, уйларини тарк этди. Ҳокимият вакиллари «мисли кўрилмаган инқироз ҳақида» гапряпти, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

6 май куни Канада ғарбидаги Альберта провинциясида ўрмон ёнғинлари кўпайиши муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий этилди. Провинция Бош вазири Даниэль Смитнинг таъкидлашича, «барча ресурслар ушбу мисли кўрилмаган инқироз билан курашишга йўналтирилиши керак».

Расмий хабарларга кўра, 25 мингга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Баъзилари қайиқ ва вертолётда хавфсиз жойга олиб кетилди. Яна минглаб аҳолига эвакуация қилишга тайёрланишлари айтилган.

Сўнгги хабарлар