Канадада кран қулаб тушиб, беш киши ҳалок бўлди

Фото: None
ОТТАWА. Kazinform – Канаданинг Келловна шаҳри марказий қисмида (Британия Колумбияси) қурилиш кранининг қулаши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Казинформ CBC телеканалига асосланиб.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, воқеа душанба куни қурилиш майдонларидан бирида, кранни демонтаж қилишга тайёргарлик кўраётганда содир бўлган. Тўрт ишчи ҳалок бўлганлиги тасдиқланди. Бундан ташқари, қурилиш майдони яқинидаги бинода ишлайдиган эркак киши кран харобалари остида қолиб кетган. Унинг жасади ҳали чиқарилмаган. Яна икки киши касалхонага ётқизилган.

Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган ва қутқарув хизматлари ишламоқда. Ҳозирда авария сабаблари ўрганилмоқда.

Сўнгги хабарлар