Канадада Қозоғистон Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган велопойга бўлиб ўтди

Фото: None
OTTAVA. Kazinform - Қозоғистоннинг Канададаги элчихонаси ходимлари Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан велопойга ташкил этишди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, велосипед пойгаси рамзий маънога эга бўлиб, спортчилар Оттаванинг диққатга сазовор жойларидан 25 км масофани босиб ўтишди.

«Элчихона томонидан ташкил этилган велопойга - бу қозоғистонликларга миннатдорчилик билдиришнинг ажойиб усули. Қозоғистон ва Канаданинг ўхшашликлари жуда кўп - ўхшаш табиий-иқлим шароити, ҳар иккала мамлакат ҳам табиий ресурсларга бой бўлган катта ҳудуд ва кам сонли аҳолига эга. Мамлакатларимиз икки томонлама ва халқаро майдонда ўзаро манфаатли форматда ҳамкорлик қилмоқда. Ташқи сиёсатда Қозоғистон ҳам Канада сингари халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, биз канадалик шериклар билан БМТ, ЭХҲТ ва бошқа кўп томонлама платформалар доирасида фаол ҳамкорлик қиламиз. Канада билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ва ўзаро алоқаларни ўрнатишга интиламиз. Ана шундай имкониятлардан бири бу спорт», - дейди Қозоғистон элчиси Ақилбек Камалдинов.


Сўнгги хабарлар