Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Канадада довул туфайли 900 мингдан ортиқ уйни электр таъминотисиз қолди

23 Май 13:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Канада жанубидаги Онтарио ва Квебек провинцияларида кучли бўрондан сўнг деярли 900 минг уй электр таъминотисиз қолди, дея хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Дарахтлар қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, Оттава дарёсида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида бир аёл чўкиб кетди.

Канада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, шамол тезлиги соатига 132 км га етган. Шамол кўплаб дарахтларни қўпариб ташлаган, транспорт ҳаракати тўхтатилди, уйлар вайрон бўлди, фавқулодда хизматлар ёрдам чақирувлар аризасини қабул қилишга улгурмади.

Онтариодаги Hydro One энергетика компанияси ҳар бир уйни электр энергиясига қайта улаш учун бир неча кун кетишини айтди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар