Канадада 890 одам маймун чечаги билан касалланди

None
None
OTTAWA. Kazinform - Канада соғлиқни сақлаш агентлиги чоршанба ҳолатига кўра, мамлакатда 890 одамнинг маймун чечаги билан касалланганини тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform NEWS CNга таяниб.

Онтарио провинциясида 423 та, Квебекда 373 та, Британия Колумбиясида 78 та, Албертада 13 та, Саскачеванда 2 та ва Юкон худудида 1 та ҳолат қайд этилган.

Канада Миллий Микробиология Лабораторияси маймунчечак касаллигини келтириб чиқарадиган вирусга диагностик тест ўтказмоқда. Бундан ташқари, лаборатория бутун геном кетма-кетлигини, Канада маймунчечак намуналарининг кенгайтирилган таҳлилини ўтказмоқда.

Канада ҳукумати 70 000 дан ортиқ дозада «Imvamune» вакциналарини сотиб олди ва ўзига бўйсунувчи давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан фаол ишлашда давом этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечак эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Фото: socialnews.xyz

Сўнгги хабарлар