Камерунда қор ёғди

None
None
YAOUNDE. Kazinform - Африканинг марказий қисмидаги Камерунга қор ёғди. Бу ҳақда маҳаллий CRTVwеb телеканали ўзининг Twitterдаги расмий саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қишлоқ хўжалиги далаларини қор ва кучли дўл босди, баъзи турар -жой биноларига зарар етгани хабар қилинди.

Қор ёғиши мамлакат йўлларида қийинчиликларга олиб келди. Ёғингарчилик ҳақида видео ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқатилмоқда.

Синоптикларга кўра, Камерундаги қор иқлим ўзгариши оқибатидир.


Сўнгги хабарлар