«Камаз» корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг яшаш ва иш шароитлари қандай

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Уфа шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари мазкур ҳудуддаги «Камаз» корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар билан ушрашиб, уларнинг яшаш ва иш шароитларини ўрганди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ўрганиш жараёнида меҳнат мигрантлари меҳнат хавфсизлиги ва яшаш жойларидаги шароитлар танловларда иш берувчи вакиллари томонидан айтилганидек эканлигини таъкидлади.

Учрашувда патент расмийлаштириш муддати чўзилаётгани, иш ҳақи миқдори, ундан тўланадиган солиқларнинг кўплиги ва бошқа саволларга корхона масъуллари жавоб берди.

Шунингдек, Россия Федерациясида хорижий фуқаролардан олинадиган даромад солиғининг тўланиши, солиққа тортиладиган даромадлар турлари ва фоизлари бўйича тушунча берилди.

«Камаз« корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари айни пайтда иш ҳажмига қараб, солиқлардан ташқари 70 минг рублгача ойлик маош олаётгани маълум қилинди.


Сўнгги хабарлар