10:29, 01 Апрел 2021 | GMT +6
Калифорниядаги отишмада бир неча киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Чоршанба куни Ориндж шаҳрида (Калифорния штати) содир бўлган отишмада бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.
NBC телеканалининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида «бир нечта жабрланганларни, шу жумладан вафот этганларни» топган. Тафсилотлар келтирилмаган, аммо полиция ҳозир вазият барқарорлашганини таъкидлади.