Калифорнияда шторм туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform - 35 миллионга яқин одам ёки Калифорния аҳолисининг 90 фоизи сув тошқини хавфи остида, дея хабар беради Kazinform «Голос Америки» агентлигига таяниб.

Кучли шторм Калифорнияга яқинлашмоқда, расмийлар 2018 йилда кўчкилар 23 кишининг ҳаётига зомин бўлган юқори хавфли қирғоқ ҳудудларидан эвакуация қилишни буюрди.

Губернатор Гэвин Ньюсом фавқулодда ҳолат эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, тайёргарлик кўриш табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериши керак. 35 миллионга яқин одам ёки Калифорния аҳолисининг 90 фоизи сув тошқини хавфи остида.

Айни пайтда 180 мингга яқин уй ва корхона электр таъминотисиз қолган.

Ёмғир туфайли Сан-Франциско халқаро аэропортида 60 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

АҚШнинг айрим штатлари қор бўрони билан курашмоқда. Аввалроқ АҚШ ва Канадада қор бўрони туфайли 56 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Фото: Фред Гривз | Рейтер


Сўнгги хабарлар