Калифорнияда шторм: 14 киши ҳалок бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Калифорнияда содир бўлган шторм 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Соҳил яқинидаги Монтеcито туманида беш ёшли бола сувга чўкиб кетди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Қайд этилишича, бола ва унинг онаси сув тошқини пайтида машинада бўлган. Воқеа жойида бўлганлар онани юк машинасидан олиб чиқишди, лекин болани машинадан сувга қулаганини кўришди. Кейинроқ қутқарувчилар унинг оёқ кийимини топдилар, болани 7 соат давомида ғаввослар қидирди.

АҚШ Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, 12 соат ичида минтақада 20 см ёмғир ёғган. 10 минг уй ва 100 минг аҳоли электрсиз қолган.

Душанба куни АҚШ президенти Жо Байден Калифорнияда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Монтеcито Санта-Барбара яқинида жойлашган бўлиб, унда кўплаб машҳур одамлар, жумладан, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган ва машҳур телебошловчи Опра Уинфри яшайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорнияда шторм туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

Фото: GETTY IMAGES

Сўнгги хабарлар