Валюталар курси:
    usd/kzt 467.99 eur/kzt 488.82

    rub/kzt 7.7 cny/kzt 65.06
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Калифорния мактабларидан бирида олти киши жароҳатланди

30 Сентябрь, 11:08

VASHINGTON. Kazinform – Расмийларга кўра, чоршанба куни Калифорниянинг Окленд шаҳридаги бир нечта мактаблар яқинида содир бўлган отишмада олти киши жароҳатланган, деб хабар беради Kazinform мухбири NBC Newsга таяниб.

Отишма тўртта мактаб, жумладан, Rudsdale ўрта ва олий мактаби, Bay Area технология мактаби ва Sojourner Truth хусусий мактаби жойлашган кампусда содир бўлган. Окленд полицияси бошлиғи ёрдамчиси Даррен Эллисоннинг айтишича, жароҳатланганлар Sojourner Truth мактабида топилган.

Отишма қурбонларининг олти нафарининг ҳаммаси катталар бўлиб, маҳаллий шифохоналарда даволанмоқда, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Полиция жиноят сабаблари ва гумонланувчилар ҳақида маълумот бермади, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар битта отишмачини қидирмоқда, бир нечта ҳужумчиларнинг версияси кўриб чиқилмоқда.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото: nbcnews.com

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар