Қадимги Олимпия аҳолиси Грециядаги ёнғинлар туфайли эвакуация қилинган

None
None
AFINA. Kazinform - Қадимги Олимпия шаҳарчаси аҳолиси чоршанба куни Грецияда содир бўлган ёнғинлар туфайли эвакуация қилинди. Маълум қилинишича, рекорд иссиқлик туфайли мамлакатда атиги 24 соат ичида 100 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари содир бўлган, деб хабар беради Kazinform The New York Post нашрига таяниб.

Қадимги Олимпия - қадимги Олимпия ўйинлари пайдо бўлган ва кўп асрлар давомида ўтказилган жой.

Ёнғинни ўчириш учун 520 дан ортиқ ўт ўчирувчилар, 17 қуруқлик экипажи, 150 ўт ўчириш машинаси, тўққиз вертолёт ва етти самолёт дарҳол юборилган.



Дастлабки маълумотларга кўра, 1250 гектар майдон ёниб кетган, 76 та уй ва 27 та тадбиркорлик субъекти жиддий зарар кўрган, 18 та уй қисман зарар кўрган.

Гераклеа, Пурнари, Пелопио, Платанос ва Кафкания қишлоқлари аҳолиси ҳам эвакуация қилинди, деб ёзади Greek Reporter.

«Биз титаник ҳаракат қиляпмиз», деди Фуқаролик муҳофазаси бошлиғи Никос Хардалиас(Nikos Hardaliias) Associated Pressга.



«Енг қийин қисми ҳали олдинда. Кейинги кунлар ва ҳафталар бундан ҳам қийин бўлади. Бизнинг асосий мақсадимиз - одамларни ҳимоя қилиш», - деди у.

Хардалиаснинг айтишича, атиги 24 соат ичида 118 та ўрмон ёнғинлари чиққан. Ҳукумат Олимпия яқинидаги Пелопоннес жанубидаги аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлди.

Қайд этилишича, Эвиа оролидан 90 га яқин одам қайиқ билан эвакуация қилиниши керак эди.

Ёнғин чоршанба куни Грецияда ҳаво ҳарорати 45 даражага (фарангейт бўйича 113)етганида бошланган, бу мамлакатда 1987 йилдан бери рекорд даражадаги энг юқори ҳароратдир.

Қадимги Олимпия, бу ерда ўйинлар милоддан аввалги 776 йилдан бизнинг давримиздаги 393 йилгача ўтказилган, шунингдек, 2007 йилда ўрмон ёнғинлари содир бўлган, олов ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган. Таъкидланишича, ўша пайтда қадимий жойларнинг харобалари сақланиб қолган.






Сўнгги хабарлар